Спорт дайжест

UzAuzb6
103
9
0
272 д назад
Спасибо Жалоба Для РКН
Описание

Спорт дайжест: Чемпонлик имконияти пасайган "Насаф", Осиёни танлаган Неймар ва ҳали ҳамон соврин ютаётган икки даҳо... (+видео) Ассалому алайкум. Янги ҳафтанинг илк куни бошланди ва биз сиз билан яна "Спорт Дайжест" орқали кўришиб турибмиз. Хўш, августнинг 3-ҳафтасида қандай янгилик ва воқеалар содир бўлди? Бугун шулар ҳақида гаплашамиз. Ўтган ҳафта Суперлигамизда 11-турнинг қолдирилган учрашуви, "Насаф" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги қарама-қаршиликка гувоҳ бўлдик. Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтган баҳс гарчи бир қатор ҳавфли ҳужумлар ва аниқ зарбаларга бой бўлган эрса-да, лекин ҳеч қайси жамоа ҳисобни очишга етгулик ҳаракатни амалга оширолмади. Якунда эса таблодаги 0:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди. Лекин жорий мавсумда бу клублар яна икки бор тўқнаш келишади. Биринчиси шу ҳафта, 24 август куни Жиззахда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Суперкубоги бўлса, иккинчиси Суперлигада 2-даврада, Тошкентда тўқнаш келади. Суперлигадан узоқлашмаймиз. Қолдирилган ўйиндан ташқари 17-турдан ўрин олган 4 та учрашув ҳам якунига етди. "Пахтакор" Қаршидан бир очко билан қайтгач бу сафар ўз уйида 3 очкони нақд қилди. "Металлург" амалдаги чемпионга меҳмонда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. "Пахтакор"ку дурангдан кейин мухлисларини хурсанд қилишга улгурди, бироқ "Насаф"да эса бунинг тескариси десак муболаға бўлмайди. Чемпионлик учун даъвогар "аждарлар" 17-турни ҳам ўз уйида, мухлислар қаршида ўтказди ва турнир жавдалида сўнгги ўринда бораётган "Қизилқум"ни енгга олмади. "Марказий"да охирги икки учрашувда ҳам таблодаги рақамлар бирор марта ўзгармади. Хўш, Рўзиқул Бердиевнинг курсисичи, у қимирламаяптимикан? Ҳар ҳолда сўнгги 6 учрашувда 12 очко йўқотилиши бу оддий қабул қилинадиган натижа ҳам эмас. Тағин билмадим. Майли, Бердиевнинг "Насаф"даги тақдири ўз йўлига, биз эса қлган икки учрашув натижасини ҳам эслаб ўтамиз. "Бухоро" ўз уйида "Сурхон"га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган бўлса, "Турон" Яйпанда "Бунёдкор"га қўшиб берилган дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди. Ҳисоб 1:2. Европда кучли бешлик чемпионатлари старт олиб улгурди. Буни биласиз. Ҳозир эса мен қайд этилган ҳақида эмас, балки транслясия борасида гапирмоқчиман. Гап шундаки "Спорт" телеканли А Сериядан кейин Ла Лигани ҳам жонли эфирда, ўзбекча шарҳда олиб берадиган бўлди. Музокаралар сўнгги босқичда муваффақиятли якунланди. Аммо, лекин, бироқ АПЛ ҳақида бундай деб бўлмайди. Катта эҳтимол бу мавсум ҳам, яна қанча мавсум билмадим, дунёнинг биринчи рақамли чемпионатини бошқа сигналлардан тутиб юрамиз. Шунингдек, дайжестда Неймарнинг "Ал-Ҳилол"га трансфери ва Топ-5 чемпионатдаги натижалар ҳақида ҳам сўз борган. Дайжестни тўлиқ ЎзАнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

avatar
avatar
abovedaemons62 214 д назад

Уникальный творческий подход к созданию экстремального велосипеда!

avatar
Sharonetn765 222 д назад

не ну когда мозг вылетел у меня чуть сердце не вылетело

avatar
lagerloko7136 222 д назад

Увлекательный спортивный обзор - кратко, ясно, информативно!

avatar
robert67x 228 д назад

Как избежать кринжа и оставаться в вайбе. i 9

avatar
thomas24u 229 д назад

Твой канал отличается 66 87

avatar
Robertwhite 233 д назад

Спорт дайжест - треш... ржу не могу, 5-6 машинист обут громко(?

avatar
vldwiwo 249 д назад

Очень круто делаете 67 2

avatar
edward30f 250 д назад

Ваши видео впечатляют. 81 79

avatar
LogDog 255 д назад

Слишком мутное видео какое то

Спорт дайжест, смотреть Спорт дайжест, смотреть Спорт дайжест бесплатно, скачать Спорт дайжест, смотреть Спорт дайжест в высоком качестве, Спорт дайжест видео